Алонсо “Реал”ни бошқариш қарорини хато деб атади
Спорт
−
09 Май 1240 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо “Қироллик клуби”ни 2025 йил ёзида қабул қилиб олган қарорини хато деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис жамоага нотўғри пайтда келганидан афсусда. Мадрид клуби жорий йилнинг 12 январь куни Алонсо билан ҳамкорликни расман якунлаган эди.
Шунингдек, Алонсо клубнинг ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги можаро каби вазиятларга дуч келмаганидан мамнун экани айтилмоқда.
Ҳозирда 44 ёшли мутахассис ҳам профессионал, ҳам шахсий жиҳатдан ўзини қониқтирадиган янги лойиҳани кутмоқда. Шу сабаб испаниялик мутахассис мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмаяпти. Унинг кейинги манзили сифатида Англия ёки Германия клублари асосий номзод бўлиб турибди.
Маълумот учун, айни дамда Ла Лиганинг 34-туридан сўнг “Барселона” 88 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Реал Мадрид” эса 77 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Live
Барчаси