Алла Пугачёва Горбачёв билан видолашув маросимига келди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Бугун, 3 сентябрь куни Москвадаги Касаба уюшмалари уйида Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв билан видолашув маросими давом этмоқда.

Давлат арбобини сўнгги манзилга кузатиш маросимига ярим йилдан буён хорижда яшаган Алла Пугачёва телебошловчи Дмитрий Киселёв ва “Яблоко” партияси етакчиси Григорий Явлинский, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан келишган.

Россия ОАВнинг эътиборини примадонна тортган, у сиёсатчининг тобутига гулдастасини қўйиб, марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилган ва тобут ёнига қайтиб, марҳумга бир нечта ибораларни айтган.

Гарбачёв билан хайрлашиш учун келган “Яблоко” партияси асосчиси Григорий Явлинский бошқа таниқли шахслардан фарқли ўлароқ бинонинг қўшимча эшигидан фойдаланмаган ва залга бошқалар билан бирга асосий эшикдан кирган.

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугунги маросимга Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам келган

Маълумот ўрнида, Алла Пугачёва 1991 йилнинг 20 декабрь куни “СССР халқ артисти” унвони билан тақдирланган (СССР расман тугатилишидан 6 кун аввал) ва ушбу фармонга СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Гарбачёв имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг 91 ёшида вафот этди

Горбачёв шу бугун Москвадаги Новодевичий қабристонига, турмуш ўртоғи ёнига дафн этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг