Алижонов “Пахтакор”да қоладиган бўлди
Спорт
−
12 Февраль 843 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан тузилган меҳнат шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Пахтакор” Алижонов билан келишувини 2027 йил охирига қадар узайтирган.
“Етакчиларимиздан бирига айланган Алижонов бундан кейин ҳам “Шерлар” билан совринларга эга чиқишда давом этишига ишонч билдирамиз”, дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Ҳожиакбар Алижонов 2018 йилдан бери пойтахт жамоаси сафида ўйнаб келади. Ҳозиргача Ҳожиакбар “Пахтакор” билан беш марта Ўзбекистон чемпионати, уч бор Ўзбекистон Кубоги, икки марта Суперкубок ҳамда бир бор Лига Кубогида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг “Персеполис” жамоаси бош директори Пейман Ҳаддади “Пахтакор” жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфери айрим мухлисларнинг нотўғри маълумотлари ва босимлар сабаб тўхтаб қолганини маълум қилганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль