Алиев Эрдўған билан Сочидаги учрашувни муҳокама қилди
Олам
−
11 Ноябрь 2022
2988Озарбайжон ва Туркия Президентлари Илҳом Алиев ва Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 10 ноябрь куни Самарқандда учрашиб, жорий йилнинг 31 октябрь куни Сочида ўтган уч томонлама (Владимир Путин, Илҳом Алиев, Никол Пашинян) учрашув якунлари ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.
“10 ноябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига асосланган дўстлик ва қардошлик алоқалари барча соҳаларда муваффақиятли ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланиб, минтақадаги вазият ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди, Сочи учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда.
31 октябьр куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирокида Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар якунида уч давлат раҳбарлари қўшма баёнотни имзоладилар, унда бошқа нарсалар қаторида Россия Федерациясининг воситачилик роли ва Россия тинчликпарвар контингентининг минтақада тинчликни сақлашга қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланади.