Алиев Анталияда Эрдўған билан учрашди (видео)

Олам

image

Бугун, 11 апрель куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Анталия дипломатия форуми доирасида (ADF 2025) Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги биродарлик ва иттифоқчилик алоқаларининг барча соҳаларда муваффақиятли ривожланишидан мамнунлик билдирилган ҳамда келажакдаги алоқалар истиқболлари муҳокама қилинган.

“Туркия Президентига Анталия дипломатия форумига таклиф учун миннатдорлик билдирган давлатимиз раҳбари, ушбу тадбир халқаро кун тартиби муҳим масалалари муҳокама қилинадиган энг йирик жаҳон платформаларидан бири эканлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, давлат раҳбарлари суҳбат давомида икки томонлама алоқалар, Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқдаги вазиятлар бўйича фикр алмашган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари Туркияда тўртинчи Анталия дипломатия форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумга 140 га яқин давлатдан 450 га яқин вакил ташриф буюрган. Тадбир Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳомийлигида “Парчаланган дунёда дипломатияни тиклаш” шиори остида ўтказилмоқда. Уч кунлик форумда Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани минтақаси, шунингдек, иқлим ўзгариши, терроризмга қарши кураш, гуманитар ёрдам, рақамлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сунъий интеллект каби кенг кўламли мавзулар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур форумнинг очилиш маросимидаги нутқида агар Европа Иттифоқи бугунги муаммоларини енгмоқчи ва янги глобал тизимда муносиб ўрин эгалламоқчи бўлса, у шунга яраша ҳаракат қилиши, ўтмишдаги юкдан халос бўлиши ва Туркияга Евроиттифоқда муносиб ўрин бериши лозимлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Ражаб Тойиб Эрдўған Анталия дипломатия форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг