Алишер Усмонов синглисига қарши айбловлар бўйича судда ғолиб чиқди
Олам
−
20 Ноябрь 2025 12429 3 дақиқа
Германиянинг Гамбург вилоят суди россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ижтимоий тармоқларда тадбиркор ўз синглисидан фойдаланиб, Швейцария банкларидаги ҳисоб рақамларидаги активларини яширгани ҳақида даъво қилган Германия фуқаросига қарши даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда Усмоновнинг адвокати маълум қилди.
Адвокат Йоахим Штайнхефелнинг айтишича, суд Алишер Усмонов ва унинг яқинларига қўйилган санкция айбловлари ҳеч қандай факт билан тасдиқланмаганини яна бир бор исботлаган. Унинг сўзларига кўра, санкциялар ва обрў журналистик хатоларга боғлиқ бўлмаслиги керак.
Айтилишича, 2025 йилнинг сентябрида Германия фуқароси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бошқа нарсалар қатори Усмонов “Credit Suisse’даги ҳисобварақаларнинг ҳақиқий эгаси сифатида ўз синглиси Саодат Нарзиевадан фойдалангани” ҳақидаги хабарни эълон қилган.
Муаллиф уни олиб ташлашдан бош тортгач, Усмонов Гамбург вилоят судига мурожаат қилган, суд баёнотни ноқонуний ва унинг ҳуқуқлари бузилган деб топган.
“Суд қарорини бузиш ҳар бир қоидабузарлик учун 250 минг еврогача жарима ёки олти ойгача ва жами икки йилгача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин. Энди баҳсли пост олиб ташланди”, деди адвокат.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Нарзиева 2022 йилнинг апрелида Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг санкция рўйхатига киритилган. Бунга Британиянинг “The Guardian” газетаси ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида хабар бериш лойиҳаси (OCCRP) журналистлар консорциуми манбаларига асосланиб, Усмонов Нарзиевага “катта бойликларни” ўтказгани ва у унинг акаси билан боғлиқ бўлган 27 та Швейцария банкидаги ҳисоб рақамларининг эгаси бўлгани ҳақидаги иддаоларга асосланади.
Усмонов ва Нарзиеванинг вакиллари бу айбловларни рад этди. Хусусан, улар Credit Suisse ички ва тўлиқ бўлмаган маълумотларини нотўғри талқин қилгани исботланган. 2022 йилнинг сентябрида Европа Иттифоқи Кенгаши Нарзиевани санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади ва шу билан унга нисбатан чеклов чораларини қўллаш учун асослар нотўғри эканини амалда тан олди. Бироқ, Буюк Британиянинг унга қарши санкциялари ўз кучида.
“Гамбург суди қарори, Нарзиева хоним аввалроқ Европа Иттифоқи Кенгашининг санкция рўйхатидан чиқарилгани билан бирга, унга нисбатан санкциялар ёлғон асослар билан қўйилгани ва улар ҳали ҳам сақланиб қолган барча юрисдикияларда бекор қилиниши кераклигини билдиради”, дейди адвокат Йоахим Штайнхефель.
2023 йилдан бери Усмоновнинг адвокатлари бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситаларидан 15 та суд буйруғи ва 86 та тўхташ тўғрисидаги буйруқ олди, бу эса миллиардер ҳақидаги юзлаб номақбул мақолалар ва минглаб нашрларга тузатишлар олиб ташланди. Масалан, 2024 йилнинг январида Гамбург вилоят суди Forbes USA нашрига Усмоновнинг Владимир Путин билан алоқаси борлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишни тақиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмий Будапешт саккиз нафар россиялик Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатидан чиқарилмаса, Россияга қарши Европа санкцияларини узайтиришга вето қўйишга тайёрлигини маълум қилган эди. Венгриянинг ушбу рўйхатида Алишер Усмонов ва унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор эди.
Live
Барчаси