Алишер Усмонов “Forbes” рейтингига илк бор Ўзбекистон номидан киритилди
Бу қизиқ
−
02 Апрель
8487Американинг “Forbes” нашри бу йил илк бор Алишер Усмоновни Ўзбекистон номидан ўзининг ҳар йили тузиладиган дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатига қўшди. Бу ҳақда нашр томонидан эълон қилинган рўйхатда келтирилган.
Рейтингда бойлиги 16,7 миллиард долларга баҳоланган тадбиркор олдингидек Россия эмас, Ўзбекистон вакили сифатида қайд этилган. USM Holdings асосчиси Усмонов “Forbes” миллиардерлар рўйхатида кўп йиллардан бери жой олиб келади. Жорий йилда у 144-ўриндан 125-ўринга кўтарилган. Мазкур ўсиш унинг бойлиги 3,3 миллиард долларга ортгани билан боғлиқ.
Мазкур рейтингда илгари россиялик деб ҳисобланган жами 24 тадбиркор бошқа давлатлар вакили сифатида қайд этилган. Одатда бундай ўзгаришлар тадбиркорларнинг ўз илтимосига биноан амалга оширилади. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу миллиардерларнинг жами бойлиги тахминан 110 миллиард долларни ташкил этади.
Шунингдек, Алексей Кузьмичев (7,5 млрд доллар) Франция, Петр Авен (4,7 млрд доллар) Латвия, Елена Батурина (1,3 млрд доллар) Буюк Британия, Леонид Федун (10,4 млрд доллар) Монако, Вячеслав Кантор (9,5 млрд доллар) Исроил вакили сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, Аркадий Волож (1,2 млрд доллар), Александр Мамут (1,4 млрд доллар) ҳам Исроил вакиллари сифатида киритилган.
Нашр маълумотларига кўра, 53 ёшли тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 342 миллиард долларни ташкил қилмоқда ва у рейтингнинг энг юқорисидан жой олган. Ўтган йил давомида Tesla ва SpaceX эгаси 147 миллиард долларга бойиган.
Meta асосчиси Марк Цукерберг 216 миллиард доллар бойлиги билан иккинчи ўринга кўтарилган – йил давомида унинг бойлиги 39 миллиард долларга ўсган. Кейинги ўринларда Amazon асосчиси Жефф Безос (215 миллиард доллар) ва Oracle асосчиси Ларри Эллисон (192 миллиард доллар) жой олган.
LiveБарчаси
Тренддагилар




