Алишер Шодмонов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Қаюмович Шодмонов Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тегишли қарорни имзолади.

Бугунгача тиббиёт академиясига ректорлик қилган Лазиз Тўйчиев бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Маълумот учун, Шадманов Алишер Қаюмович 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Шодмонов 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.

2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати бўлган. 2017 йилнинг февраль ойидан бугунгача  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири бўлган.

Аввалроқ, Алишер Шодмонов ССВ раҳбарлигидан кетгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг ўрнига биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев номзоди вазир лавозимига маъқулланди.

Эндиликда қарор Ўзбекистон Президентига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Шодмонов тайинлов

Баҳолаганлар

1356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг