Алимент ва қарздорлик бўйича қидирувдагилар сони эълон қилинди
Жамият
−
28 Октябрь 2025 4668 1 дақиқа
Алимент тўловлари ва қарздорликка оид суд қарорлари асосида қидирувга берилган фуқаролар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги шахслар ва мол-мулкларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бошқарманинг туман бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, қарздор деб топилган 615 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида 430 нафар қидирувдаги шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Биргина ўтган даврда 62 нафар шахс топилган.
Шунингдек, алимент тўловчи қарздорлардан 69 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетгани аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган.
“Ҳозирда болалар манфаатларини таъминлаш, суд қарорларини тўлиқ ижро этиш ва қонунийликни қарор топтириш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ алиментдан 63 миллион сўм қарздорлиги бор сирдарёлик ота бошқа вилоятдаги молхоналардан бирида топилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025