Alibaba асосчиси Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юбормоқда
Олам
−
29 Март 2020
14783Хитойнинг энг бой одамларидан бири Alibaba Group компанияси асосчиси Жек Ма Осиёнинг яна 7 давлатига коронавирус билан курашда ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Жек Ма фонди Ўзбекистон, Озарбайжон, Бутан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Вьетнамга асосий тиббий воситаларни етказиб бермоқчи.
Alibaba Group етти давлатга жами 1,7 миллионта тиббий ниқоб, 165 минг текширув тести, ҳимоя кийими ва тиббий қурилма юборишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 133 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь