Александр Поветкин Владимир Кличкога қарши реванш жанг қилмоқчи
Спорт
−
09 Апрель 2020
4473Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони россиялик боксчи Александр Поветкин украиналик боксчи Владимир Кличкога қарши реванш жанг ўтказишни истамоқда. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
"Мен 40 ёшдаман, лекин қўлқопларимни михга илиш ниятим йўқ. Келажакда яна рингга чиқмоқчиман. Мендан кимга қарши реванш жанг ўтказишимни сўрашса, ҳеч иккиланмай Владимир Кличкога қарши реванш жанг ўтказишни истайман, деб айтаман. Мен бу орзуимни ташлаб қўймайман. Кличкодан ташқари Энтони Жошуага қарши жанг қилишни хоҳлайман. Боксдаги профессионал фаолиятимда энг оғир кечган жанг, сўзсиз бу Марко Хукка қарши ўтказилган бокс жанги", дея изоҳ берди Александр Поветкин.
Маълумот ўрнида, Поветкин ва Владимир Кличко ўртасида дастлабки жанг 2013 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда ҳакамларнинг қарорига кўра украиналик боксчи Владимир Кличко ғолиб бўлган эди. Ушбу боксчилар ўртасида реванш жанг бўлиб ўтиши даргумон. Боиси Владимир Кличко 2017 йилда боксдаги профессионал фаолиятини якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, Поветкин ва британиялик Диллиан Уайт ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг коронавирус пандемияси сабабли 2 ой кейинга сурилди.
Александр Поветкин супероғир вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO камарлари соҳиби. Поветкин айни дамда WBC рентингида 6, WBA рейтингида 6, IBF рейтингида 10-поғонада турибди.
Александр Поветкин боксдаги профессионал фаолиятида 38 маротаба рингга кўтарилган. Ўтказилган жангларнинг 35 тасида ғалаба қозонган. 2 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган ва 1 маротаба дуранг натижа қайд этган.