“Алавес” клубининг 15 нафар аъзоси коронавирус юқтириб олди
Спорт
−
19 Март 2020
4949Испаниянинг "Алавес" жамоасининг 15 нафар аъзоси коронавирусга чалингани ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.
Клуб аъзолари коронавирусни аниқловчи тест топширди. Уларнинг барчаси ушбу инфекцияни юқтириб олгани маълум бўлди. Хабарда айтилишича, уларнинг 3 нафари футболчи, 7 нафари мураббийлар ва 5 нафари клуб ходимлари, дея хабар бермоқда "Isport".
COVID-19 вирусига чалинганлар карантинга олинган ва улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ҳозирча коронавирусни юқтириб олганларнинг шахси сир тутилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 223 082 киши коронавирусни юқтириб олган. 9149 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 85 797 нафар инсон касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь