“Ал-Наср” “Реал” аъзоси учун 100 миллион евро тўламоқчи

Спорт

image

Саудиянинг “Ал-Наср” клуби Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси, Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби германиялик “қаймоқранглилар” футболчисига тўрт мавсум давомида 100 миллион евролик шартнома таклиф қилган. Қайд этилишича, футболчи португалиялик машҳур ҳужумчи Криштиану Роналду ўйнаётган жамоа таклифига ҳали жавоб беришга улгурмаган.

Ҳозирда Риёд клуби аъзоси Эмерик Ляпорт Ла Лигага қайтишни истаётгани ва Испания клубларидан бири билан шартнома бўйича келишиб олгани сабабли “Ал-Наср” янги марказий ҳимоячи қидирмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Рюдигер “Реал” сафида барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Ал-Наср Антонио Рюдигер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг