“Al Jazeera” ходимининг Ғазода ўлдирилиши ортидан Халқаро судга арз қилмоқчи
Олам
−
17 Декабрь 2023
4271Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали оператори Самер Абу Дакка Ғазо секторида аянчли ўлим топди. Телеканал юзасидан Халқаро жиноий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Al Jazeera”нинг тегишли баёнотида маълум қилинди.
Билдирилишича, шу мақсадда “Al Jazeera” ходимлари ва ҳуқуқшунослардан иборат жамоа тузилган.
Хабарда айтилишича, иш Фаластин ҳудудида фаолият олиб бораётган телеканал ходимларига қилинган ҳужумлар фактларини ҳам ўз ичига олади.
Самер Абу Дакка Исроил ҳужуми оқибатида яраланган. Бу ҳам етмагандек, Исроил ҳарбийлари шифокорлар ва тез ёрдам машиналарига жабрланувчига ёрдам кўрсатишга рухсат бермаган, оқибатда у бир неча соатдан кейин вафот этган.
Ҳодиса Хон-Юнус шаҳрида, кўчирилганлар жойлашган Фарҳан мактаби яқинида содир бўлган. Абу Дакка билан бирга “Al Jazeera” телеканалининг Ғазо секторидаги мухбири Вал эд-Даҳдуҳ ҳам яраланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 декабрь куни Исроил хавфсизлик кучлари турк журналистини жароҳатлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь