“Ал-Иттиҳод” футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширмоқчи

Спорт

image

“Ливерпуль”нинг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ ёзги трансфер ойнасида инглиз клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи трансферига ҳамон Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби Салоҳ учун 200 миллион фунт стерлинг (тахминан 234 миллион евро) тўлашга тайёр. Шу тариқа, “Ливерпуль”нинг Салоҳни сотиши янги жаҳон рекордини ўрнатиши мумкин. Ҳозирда энг қиммат трансфери Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга ўтиши (222 миллион евро) ҳисобланади.

Мисрлик футболчи 2017 йилда “Рома”дан “Ливерпуль”га ўтган эди. Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ инглиз жамоаси сафида барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

Айни дамда “мерсисайдликлар” 2023/2024 йилги мавсум Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Юрген Клопп шогирдлари ҳисобида 23 учрашувдан кейин 51 очко бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг