“Ал-Аҳли” Винисиусга 1 млрд евролик шартнома таклиф қилди
Спорт
−
11:35 474 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорга 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Якобс хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Аҳли” ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли бразилиялик футболчини асосий нишон сифатида белгилаб, фаол музокаралар олиб бормоқда. Винисиус илгари Мадридда қолиш ва “Реал” билан шартномани узайтириш истагини билдирган бўлса-да, вазият кескин ўзгариши мумкин. Саудия Арабистонининг кучли брокерлари уни қўлга киритишга қатъий қарор қилган.
Маълумот учун, Винисиус Жуниор 2018 йилда “Фламенго”дан 45 миллион евро эвазига “Реал Мадрид”га ўтган. Жорий мавсумда у “қироллик клуби” сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
“Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, уни бозор қиймати 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик футболчи Винисиус Жуниор учун Саудия Арабистонидан 200 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф олган эди.
Live
Барчаси