“Ал-Ҳилол” Жезушни лавозимидан четлатди
Спорт
−
02 Май 2025 5863 1 дақиқа
Португалиялик мутахассис Жорже Жезуш “Ал-Ҳилол” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Саудия ОАВлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, Ар-Риёд клуби Элит ОЧЛ ярим финалида “Ал Аҳли”дан 3:1 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг португалиялик 70 ёшли мутахассисни ишдан бўшатишга қарор қилди.
Қайд этиш жоиз, “Ал-Ҳилол”нинг Саудия чемпионатида ғолиб бўлиши ҳам қийин. Жамоа лига якунига 5 та тур қолганида пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан 6 очкога ортда қолмоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Жезуш риёдликларни мамлакат чемпионига айлантирганди. Шунингдек, жамоа унинг қўл остида қирол кубогини ва 3 бор мамлакат суперкубогини ютди.
Жезуш айни вақтга келиб, Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигига номзодлардан саналади.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь