Актриса режиссёрни зўрлашда айблади

Маданият-санъат

image

Франциялик актриса ва фотограф Валентин Монье режиссёр Роман Поланскини жинсий зўрлашда айблади. Актриса бу воқеа 1975 йилда юз берганини таъкидлади. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса актриса Швейцариядаги тоғ чанғи курортида дам олаётганда содир бўлган. Режиссёр ҳам ўша ерда бўлган. 18 ёшли Моньени дўстлари Полански билан таништириб қўйган. Эртаси кун улар бирга овқатланган, кейин дўстларининг компанияси ижарага олган кулбага қайтишган ва гўёки, шу ерда режиссёр Моньени зўрлаган.

Монье нега бу ҳақда орадан 44 йил ўтиб айтишга қарор қилганини режиссёрнинг янги Франция тарихидаги энг машҳур суд жараёни – “Дрейфус иши” ҳақидаги “Офицер ва айғоқчи” фильми чиқиши тўғрисидаги янгиликлар билан изоҳлади.

Актриса Поланскининг танишларидан бири маслаҳат берганидек эртаси куниёқ полицияга мурожаат қилишга қўрқуви йўл қўймаганини таъкидлади. Нашр ўша таниш билан ҳам боғланган. У иш судгача борса кўрсатма беришга тайёр эканини билдирган.

86 ёшли режиссёр Роман Полански кўплаб мукофотлар соҳиби ҳисобланади. Унга аввал ҳам зўрлаш айблови қўйилган. Саманта Геймер режиссёр уни 1977 йилда зўрлагани ҳақида шикоят қилган. Кинематограф айбини тан олган ва келишувга кўра, психиатрик текширувдан ўтишга рози бўлган. Бироқ судья келишувни бекор қилиб, уни қамоқ жазосига ҳукм қилиши мумкинлигидан қўрқиб Европага қочиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

зўрлаш Валентин Монье Роман Полански

Баҳолаганлар

707

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг