Актёр Равшан Жўраев вафот этди
Маданият-санъат
−
15 Январь 2025 30364 1 дақиқа
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Равшан Жўраев 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актриса ва телебошловчи Мавлуда Аҳмедова Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Санъаткорнинг жанозаси бугун, 15 январь куни 17:00 да Тошкент шаҳридаги Сергели даҳасида бўлиб ўтади.
Равшан Жўраев “Бобур”, “Чақалоқ”, “Қалб кўчалари”, “Шайтанат – жинлар салтанати”, “Буюк шараф”, “Келин ва куёв” ва бошқа фильмлари билан танилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 январда “Бедана" қўшиғи билан танилган, “Тошкент” гуруҳининг хонандаси Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль