Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди
Маданият-санъат
−
04 Январь
40082“Бедана" қўшиғи билан танилган, “Тошкент” гуруҳининг хонандаси Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
1965 йилда туғилган Бахтиёр Султонов “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳиби ҳисобланади. У “Дилдорим”, “Дўст”, “Боғ сайлина галади” ва бошқа қўшиқлар муаллифидир.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистон халқ артисти – театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси