Академик лицейларга саралаш имтиҳонлари қолдирилди

Жамият

image

Академик лицейларга мактаб ўқувчиларни саралаб олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлар номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ХТББ хабар берди.

“Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қиламиз!”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги  212-сонли “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон академик лицей

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг