АҚШнинг Россияга қарши санкциялари кенгайтирилишига изоҳ берилди
Олам
−
21 Июль 2023
4607АҚШнинг ҳаракатлари Россиянинг мудофаа қобилиятини, шунингдек, молиявий ва технологик суверенитетни мустаҳкамлаш йўлини оқлашини тасдиқлайди. Бу фикр Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг россиялик шахсларга нисбатан АҚШ санкциялари рўйхати кенгайтирилиши муносабати билан Telegram-каналида эълон қилинган изоҳларда келтирилган.
“Репрессияларнинг янги босқичи ички ҳарбий-саноат комплекси ва энергетика сектори салоҳиятини чеклаш, шунингдек, халқаро молия тизимига киришни қийинлаштириш учун мўлжаллангани муҳим. Оқ уйнинг ҳаракатлари фақат Россия Федерациясининг мудофаа қобилиятини, молиявий ва технологик суверенитетини мустаҳкамлаш йўлини оқлашини тасдиқлайди. Улар яна бир бор жаҳон иқтисодий алоқаларини де-долларизация (долларни йўқотиш) қилиш жараёнларининг тезлашишига муқобил йўқлигини таъкидламоқда”, дейилади муносабатда.
Элчихона дипломатларининг урғулашича, Вашингтоннинг санкциялар бўйича фаоллигининг навбатдаги ўсиши АҚШ-Британия стратегик мулоқоти учрашувига тўғри келди.
"Ғарб томонидан мамлакатимизга қарши бошланган гибрид уруш шароитида Америка маъмуриятининг чексиз ҳужумларига ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди. Янги тўлқин биринчи навбатда Россиянинг ҳарбий-саноат секторига, илм-фан, банклар ва тоғ-кон саноатига қаратилган.
Умуман олганда, Вашингтон санкциялар рўйхатини деярли 120 киши ва ташкилотга кенгайтирди. Улар орасида Россиянинг бир қанча банклари ва амалдорлари, жумладан, вазир ўринбосарлари ҳам бор.
LiveБарчаси