АҚШнинг НАТОдан чиқиши иттифоқнинг тугашини англатади – Болтон

Олам

image

Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон "Politico" журналига берган интервьюсида Қўшма Штатлар НАТО аъзолигидан чиқса, ташкилот ўз фаолиятини тўхтатади ва бу Вашингтоннинг обрўсини туширишини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Новости" нашри хабар бермоқда.

“Бу НАТОнинг тугашини англатади. Бизнинг  НАТОдан чиқишимиз Европа ва Шимолий Америкадан бошқа давлатларда ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу АҚШнинг дунё миқёсидаги обрўсини кескин тушириб юборади”, дейди Болтон. 

Politico суҳбатдоши АҚШ тарихидаги бир нечта эпизодларда иштирок этгани ҳақида тўхталди. Жумладан, Жорж Буш баллистик ракетага қарши шартномадан, Трамп Россия билан тузилган Ўрта ва узоқ масофали ядровий кучлар тўғрисидаги шартномадан ҳамда “Очиқ осмон” шартномасидан чиқди. Байден раҳбарлигида эса НАТО билан шартномани бекор қилиш арафасида турибди. 

Болтоннинг сўзларига кўра, АҚШнинг НАТО таркибидан чиқиши бўйича эҳтимолий қарор Америка судига шикоят қилинган тақдирда ҳам, жараён камида икки-уч йил давом этади ва альянс жиддий зарар кўради.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ НАТО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг