АҚШнинг Хитойга сармояси “Буюк рецессия”дан кейинги минимумга тушиб кетди

Олам

image

2019 йил АҚШнинг Хитойга тўғридан-тўғри сармояси 400 миллион долларга, 2018 йилдаги 5,4 миллиард доллардан 5 миллиард долларга тушиб кетди. Бу ҳақда АҚШ-Хитой муносабатлари бўйича миллий қўмитанинг ва Rhodium Group консалтинг компаниясининг қўшма ҳисоботига асосланиб, “Associated Press” хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, 5 миллиард доллар - 2009 йилдаги “Буюк рецессия”дан кейинги энг паст даражадаги сармоя қийматидир. Бу дунёдаги икки йирик иқтисодиёт ўртасидаги тангликни ва Хитой ҳукумати томонидан чет эл инвестицияларига қўйилган чекловларни акс эттиради.

Ўтган йили Американинг Хитойга киритган сармояси 14 миллиард долларга етган эди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилда 13 миллиард долларни ташкил қилганди. Бироқ ушбу ўсиш, асосан, илгари эълон қилинган лойиҳалар, масалан, Шанхайдаги Tesla заводини очиш каби лойиҳаларга ҳам асосланган.

Нашрнинг ёзишича, ўтган йили АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки томонлама сармоялар етти йиллик энг паст даражани қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг