АҚШнинг гигант кемаси Яқин Шарққа етиб борди

Олам

image

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Abraham Lincoln авиация ташувчи кемаси Эрондаги можаролар сабаб Яқин Шарққа етиб борди. Бу ҳақда 13TV хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига қарашли Abraham Lincoln авиация ташувчи кемаси Эрон билан эҳтимолий қарама-қаршиликка тайёргарлик доирасида Яқин Шарққа келган, яъни Эронда агар яна можаролар авж олса, ёки Трамп қарор чиқарса ҳарбийлар Эронга ёпирилиб кириб, намойишчиларга ёрдам бериши мумкин. 

Шунингдек, яқин кунларда минтақа яқинида THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяси пайдо бўлиши кутилмоқда.

Телеканал минтақадаги кескинлик ошиб бораётганига эътибор қаратган. Қайд этилишича, АҚШ аллақачон Яқин Шарқ ва Ўрта ер денгизидаги стратегик нуқталарда ўз кучларини жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатининг катта ҳарбий флоти Яқин Шарққа йўл олаётганини маълум қилганди. Исроилнинг “Haaretz” нашри икки нафар америкалик расмийнинг сўзларига таяниб хабар беришича, АҚШ Яқин Шарққа USS Abraham Lincoln авиация ташувчи кемасини, шунингдек, эсминецлар ва қирувчи самолётларни ҳам юборган.  

Шунингдек, Эрон расмийлари ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда Исроил ҳудуди ҳамда Яқин Шарқда жойлашган АҚШ ҳарбий базалари “қонуний нишонлар”га айланишини огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Яқин Шарқ Abraham Lincoln

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг