АҚШдан навбатдаги сахийлик: Украинага 2 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакети тайёрланмоқда
World
−
09 June 2023 4265 1 minute
Америка Қўшма Штатлари Украинага узоқ муддатли ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ўқ-дорилари бўйича қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ маблағни эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Агентликка кўра, Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида ажратиладиган маблағлар Hawk зенит тизими учун ракеталар, шунингдек, Patriot ҳаво мудофаа тизими учун икки турдаги илғор ракеталарни сотиб олишга йўналтирилади.
Бундан ташқари, Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқарилган PAC-3 ва Raytheon Technologies томонидан ишлаб чиқарилган GEM-T каби ҳаво мудофааси тизими учун илғор ракеталар берилиши кўриб чиқилмоқда.
Кеча, 8 июнь куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда мамлакатлари Украинани Россияга қарши тўқнашувда қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.
“Вашингтон Москва қўшни давлатга агрессив босқинини давом эттирар экан, зарур маблағни беради”, дейди Байден.
Ўз навбатида Сунак Украина тарафдорлари Россия Президенти Владимир Путинга Киевга ёрдам тугашини кутмаслик кераклиги ҳақида аниқ ишора беришлари кераклигини таъкидлаган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September