АҚШдаги ўзбекистонлик муҳожир ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
19 Май 4261 1 дақиқа
АҚШнинг Нью-Жерси штатида 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси оилавий зўравонлик ва қурол билан боғлиқ жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Следствие” хабар берди.
АҚШ расмийларига кўра, у соғлиққа қасддан оғир шикаст етказиш, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, зўравонлик билан таҳдид қилиш ҳамда қурол билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. У айни пайтда Эссекс округи қамоқхонасида сақланмоқда.
Терговчиларнинг маълум қилишича, ҳодиса оиладаги зўравонлик билан боғлиқ можаро пайтида содир бўлган. Бироқ воқеа содир бўлган аниқ манзил, ишлатилган қурол тури ва можаро сабаблари очиқланмаган.
Шунингдек, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) томонидан унга нисбатан федерал сўров ҳам берилган. Бу эса унинг маҳаллий суд жараёнлари якунлангач, иммиграцион ҳибсхонага ўтказилиши мумкинлигини англатади.
Қайд этилишича, бундай чоралар одатда чет эл фуқароларининг иммиграция мақоми кўриб чиқилаётган ёки депортация қилиниши эҳтимоли мавжуд ҳолатларда қўлланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ миграция қонунчилигини бузганликда айбланган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси