АҚШдаги отишмалар қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?
Олам
−
05 Август 2019
4969Аввалроқ, АҚШнинг икки шаҳрида оммавий қотиллик юз бергани ва натижада 30 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси отишмалар бўйича маълумот берди.
Унга кўра, 3 август куни Техас штатидаги Эль-Пасо шаҳрида Walmart супермаркетида отишма содир этилди. Қуролли ҳужумда 20 киши ҳалок бўлди, 26 нафари жароҳатланди. Гумонланувчи сифатида 21 ёшли Патрик Крузиус ҳибсга олинди. Жиноятга нима сабаб бўлгани ўрганиляпти.
Иккинчи отишма 4 август куни Огайо штати Дейтон шаҳрида уюштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши ҳалок бўлган, шу жумладан ҳужум қилган одам ҳам. Воқеада 27 киши жабрланган.
Учинчи оммавий қотиллик Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида юз берди. Маълумотларга кўра, 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 1:30 да Чикаго ғарбидаги паркда одамлар автомобилдан ўққа тутилди. Воқеада 7 киши турли даражада жароҳатланди.
5 август ҳолатига кўра, Техас ва Огайо штатлари ҳамда Чикаго шаҳридаги оммавий қотилликда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.