Икки шаҳарда оммавий қотиллик. Қурбонлар сони 30 га яқин

Олам 2908
image

АҚШда бир кунда иккита отишма юз берди ва унда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди. Отишма мамлакатнинг Техас ва Огайо штатларида содир бўлди.

Техас штатининг Эль-Пасо шаҳридаги Walmart супермаркетида юз берган отишма натижасида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.  26 киши яраланиб, шифохонага ётқизилди. Уларнинг кўпи оғир аҳволда экани айтилди.

Отишмани уюштирган 21 ёшли йигит қўлга олинди. У мазкур жиноятга қўл уришдан олдин ижтимоий армоқларда жорий йилнинг март ойида Янги Зеландияда жума намози вақтида мусулмонларни оммавий ўлдирган Бретон Харрис билан бирдамлигини билдирган. 

Турли маълумотларга кўра, уч киши ҳисбга олинган. Отишма Cielo Vista савдо маркази ҳудудидаги Walmart супермаркетида юз берган.

Иккинчи отишма Огайо штатидаги Дейтон шаҳрида юз берган. Номаълум шахс шаҳардаги барлардан бирининг чиқишида одамларни ўққа тутган. Отишмани икки киши уюштиргани ва воқеада 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×