АҚШдаги 80 дан ортиқ университетда Исроилга қарши намойишлар давом этмоқда

Олам

image

Америка университетларида икки ҳафтадан буён давом этиб келаётган Исроилга қарши оммавий намойишлар давомида полиция 2000 дан зиёд иштирокчиларни ҳибсга олган. Бу ҳақда “New York Times” газетаси хабар қилди. 

Узоқ сукутдан сўнг АҚШ Президенти Жо Байден намойишлар ҳақидаги фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ университетларида бир неча ҳафта давом этган Фаластин тарафдорларининг намойишлари унинг Исроил ва Яқин Шарққа нисбатан сиёсатини ўзгартирмайди.

"Норозилик намойишлари демократиянинг ажралмас қисмидир. Аммо норозиликлар ҳеч қачон тартибсизликларга олиб келмаслиги керак", дейди Байден. 

“The Guardian” газетасига кўра, Америка бўйлаб 80 дан ортиқ коллежлар кампусида Исроил сиёсатига норозилик билдирувчи лагерлар ташкил этилган. Бироқ намойишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция етиб келганидан кейин уларнинг баъзиларида тартибсизликлар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Нью-Йорк полицияси Колумбия университети кампусига кириб, бинолардан бирини эгаллаб олган Фаластин тарафдори бўлган намойишчиларни ҳибсга олган эди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ намойишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг