АҚШда яшаётган фуқаронинг номзоди рухсатисиз Учтепадан депутатликка кўрсатилди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
7242Аввалроқ, Бош прокуратура сайловга оид икки мурожаатни текширгани ва маълумотлар рад этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Б.Холматовнинг мурожаати ҳам текширилган.
Натижада Учтепа тумани ҳокимлиги ташкилий - кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Нигматов Ўзбекистон Экологик партияси ички ишларига ва сайлов жараёнига ноқонуний аралашганлиги аниқланган.
Ш.Нигматов ва партиянинг туман кенгаши раиси Қ.Махкамовлар Либерал демократик партия аъзоси Б.Холматов, “Адолат” партияси аъзоси Ҳ.Юнусова ҳамда 2017 йилдан Америка қўшма штатларида яшаётган С.Азимоваларнинг номзодини уларнинг розилигисиз ва хабарисиз Экологик партиядан Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатиб, сайлов ҳужжатларига сохта маълумотлар киритишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 146-моддаси ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси