АҚШда янги штат пайдо бўлиши мумкин
Олам
−
07 Ноябрь
11998Пуэрто-Рико ороли мақоми бўйича референдумда аҳолининг кўпчилиги АҚШ таркибига штат мақомида қўшилиш тарафдори эканини билдирди. Бу ҳақда маҳаллий “Nuevo Dia” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, овозларнинг 91,35 фоизи қайта ишлангандан сўнг, овоз берганларнинг 56,82 фоизи АҚШга қўшилишни, 30,85 фоизи оролнинг мустақиллигини, 12,33 фоизи эса кенгайтирилган автономияни қўллаб-қувватлаган.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка кўра, 1898 йилдан бери Пуэрто-Рико на суверен давлат, на АҚШ штати ҳисобланади, бироқ АҚШ ҳудуди саналади. Бу уларни қўшма штатлик фуқароларнинг айрим имтиёзлари билан таъминлайди, лекин мамлакат сайловларида овоз бериш ҳуқуқини бермайди.
Орол мақоми бўйича референдум аллақачон олтинчи марта ўтказилмоқда, аммо турли сабабларга кўра ушбу масалани ҳал қилиш ҳали ҳам амалга ошмаган. Хусусан, 2017 йилда Пуэрто-Рико аҳолиси тахминан 97 фоиз овоз билан оролни АҚШ штатига айлантириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.
LiveБарчаси