АҚШда ўсмирлар зиёфатида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
10:47
2338АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида ўсмирлар томонидан ўтказилган зиёфат пайтида отишма содир бўлди. Оқибатда камида икки нафар ўсмир ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Fox News” хабар берди.
14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да полицияга отишма ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимлари қочаётган ўсмирларни кўрган. Отишма оқибатида 16 ёшли ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлган, яна беш киши шифохонага олиб борилган. Улар орасида 14 ёшли қиз олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Яраланганлардан бири оғир аҳволда қолмоқда. Жиноятчи автомобилда воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳозирда полиция тергов ҳаракатларини бошлаган, аммо жиноятчининг шахси ва ҳодиса сабаблари очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Алабама штатидаги Таскиги университети кампусида отишма содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. Яна 16 киши эса яраланган.
LiveБарчаси