АҚШда ўлат аниқланди
Олам
−
18 Июль 2020 30451 1 дақиқа
АҚШнинг Колорадо штатида яшовчи фуқарода ўлат аниқланди. Бу ҳақда “Denver Post” газетаси хабар берди.
Аммо шифокорлар ҳавотирга ўрин йўқлигини, бу 2015 йилдан бери штатда аниқланган илк ўлат ҳолати эканини айтмоқда.
Ўлат аниқланган одам соғайиб бўлган. Вирус унга олмахондан ўтган бўлиши тахмин қилиняпти.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси ветеринари Женнифер Хауснинг сўзларига кўра, ўлат кемирувчиларда бўлади, баъзи ҳолатларда эса бошқа турларга масалан, ит ва мушукларга ўтади. Камдан кам ҳолларда одамларга ҳам юқади.
Бу касалликка чалинганларнинг кўпи антибиотик ҳисобига тезда соғаяди. Сўнгги 15 йилда Колорадода 21 кишида ўлат аниқланган.
Аввалроқ, Мўғулистонда Ўрта асрларда Европа аҳолисининг қирилиб кетишига сабаб бўлган бубон вабоси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март