АҚШда суткалик касалланишлар бўйича рекорд ўрнатилди. Техас миллионлик “довон”дан ўтди

Олам

image

АҚШда илк бор бир сутка давомида коронавирус аниқланганлар сони 140 мингдан ошди ва 145 835 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Шу билан бирга, тахминан бир ҳафтада коронавирусга чалинганларнинг суткалик кўрсаткичи 104 мингдан 145 минггача кўтарилган.

Ўтган суткада 1549 нафар бемор коронавирусдан вафот этган, мамлакат бўйлаб 64 минг одам шифохонага ётқизилган.

Техас коронавирусга чалинганлар сони 1 млндан ошган илк штат бўлди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, АҚШда 10,3 млндан ортиқ одам коронавирусга чалинган, 241 минг нафари вафот этган. Мамлакат бу икки кўрсаткич бўйича дунёда етакчилик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг