АҚШда SpaceX`га қарши суриштирув бошланди

Олам

image

АҚШ Федераль авиация агентлиги (FAA) 2020 йил декабрда синов пайтида SpaceX компаниясининг Starship космик кемаси прототипи портлаганидан кейин тергов бошлади. Бу ҳақда “The Verge” портали хабар берди.

Бу ҳодиса 9 деабрь куни Техас штатида юз берганди. Келажакда Марсга учириш учун мўлжалланган кема прототипи белгиланган баландликка етиб, сўнг пастлай бошлаганди. Дастлабки учиш майдонидаги асфальтга тегиши билан портлаб кетганди. SpaceX раҳбари Илон Маск шунга қарамай, синов муваффақиятли ўтди деб эълон қилди.

FAA шу ҳафтада суриштирув бошлаган. Агентлик ходимлари SpaceX учириш талабларини бузишда гумонланяпти. Аммо айнан қандай қоидабузарлик бўлгани айтилмаган. FAA`нинг таъкидлашича, SpaceX регуляторнинг талабларини бажариши учун қатор талабларни бажариши керак.

SpaceX FAA суриштируви сабаб космик кемасининг янги синовларини кечиктиришга мажбур бўлади.

Starship космик кемаси Марсга парвоз қилиш учун мўлжалланган. Кема бир вақтда 100 кишини фазога олиб чиқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг