АҚШда совет ва Хитой самолётлари тўқнашиб кетди

Олам

image

22 сентябрь куни АҚШнинг Калифорния штатида иккита бир двигателли самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Оқибатда самолётлардан биридаги учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC хабар берди.

АҚШ Федерал авиация маъмуриятига кўра, 22 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 13:00 атрофида бир двигателли Nanchang CJ-6 ва бир двигателли Яковлев Як-52 самолётлари Лос-Анжелес шимолидаги Ланкастер шаҳри яқинида тўқнашиб кетган. Воқеа содир бўлган вақт самолётлар бортида фақат биттадан учувчи бўлган. Лос-Анжелес округи ўт ўчириш бўлими учувчилардан бири ҳалок бўлганини, иккинчисига эса ҳеч қандай зарар етмаганини маълум қилган.

Қайд этилишича, самолётлардан бири 47-кўча Шарқий ва Ф проспектлари чорраҳасига, иккинчиси эса Ланкастердаги 60-кўча Шарқий ва Г проспектларига қулаган.

Иккала самолёт ҳам аэробатикада ва машғулотларда ишлатиладиган моделлар бўлган. Fight’s On компаниясига тегишли Як-52 1930 йилги ва Совет давридан қолган самолёт ҳисобланади. Nanchang CJ-6 эса Хитойнинг 1960 йиллардаги ҳарбий самолёти бўлиб, асосан машғулот учун фойдаланилган.

Учувчиларнинг шахси аниқланмаган. Шунингдек, тўқнашув сабаби номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқув самолёти қулаши оқибатида 2 учувчи ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой самолёт совет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг