Бурсада ўқув самолёти қулаб тушди. Учувчилар ҳалок бўлди
Олам
−
23 Сентябрь
2663Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқув самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда самолёт бошқарувида бўлган 2 киши вафот этди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бугун, 23 сентябрь куни эрталаб Бурсанинг Енишеҳир туманида содир бўлган даҳшатли ҳодисада машғулот самолёти қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида самолётда бўлган учувчи инструкторлар ҳалок бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Қайд этилишича, тез ёрдам ва ўт ўчириш бригадаси ҳамда полиция гуруҳлари воқеа жойига етиб борган. Расмийлар ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болгарияда ўқув парвози вақтида L-39 ZA жанговар ўқув самолётининг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
2023 йили 1 600 та обект қурилиши рўйхатдан ўтказилмасдан бошланган бўлса, йил бошидан 2 200 тага етган.
23 Сентябрь
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
23 Сентябрь