АҚШда полициячи маркер билан “қуролланган” эркакни отиб ўлдирди
Олам
−
16 Август 2023
5912АҚШнинг Колорадо штатида полиция ходими қўлида маркер бўлган эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда “NBC News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа Денвер шаҳрида содир бўлган. Полиция ходими бир оилага зўравонлик бўлаётгани ҳақидаги қўнғироқдан кейин воқеа жойига борган. Чақирув бўйича келган ходим 36 ёшли эркак қўлидаги маркер билан шубҳали тарзда ўзи томонга юриб келаётганини кўриб, унга икки марта ўқ узган. Оқибатда эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Полициячи фломастерни пичоқ деб ўйлаб, шундай йўл тутган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолат полиция ходимининг бодикамерасига тушиб қолган. Унда ходим эркакнинг орқасида ёш боласи бор аёл турганига қарамай, ўқ узгани тасвирланган. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл ва болага шикаст етмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда полициячи машинани тўхтатишдан бош тортган 17 ёшли ўсмирни отиб ташлаган эди. Бунинг ортидан мамлакатда тартибсизликлар авж олиб кетди. Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманин Сенатдаги йиғилишда тўполонлар чоғида 4000 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.
LiveБарчаси