АҚШда полиция ходимлари ўқ узган афроамерикалик вафот этди 

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штатида икки нафар полиция ходими пляжда шубҳали кўринган афроамерикаликни отиб ташлашди. Бунинг оқибатида у шифохонада вафот этди, деб ёзмоқда “TMZ” нашри. 

Қайд этилишича, воқеа пляжда сёрфинг бўйича ўтказилаётган мусобақа пайтида содир бўлган. Полиция эркакни ўнлаб одамларнинг кўз ўнгида яқин масофадан отиб ташлаган.

Маълум бўлишича, полиция ходимларига номаълум шахс соҳил бўйлаб пичоқ билан
юргани ҳақида қўнғироқ келиб тушган. Шу сабаб полиция воқеа жойига етиб келиб, номаълум шахсга қуролини ташлашни буюрган, бироқ у ҳеч қандай муносабат билдирмаган. 

Хабарда таъкидланишича, афроамерикалик офицерлардан узоқлашиб, уларга ўгирилган ҳолда қўлида ниманидир ушлаб турган. Кейин эса икки полициячи унга қарата ўқ узган. Олган жароҳатлари сабаб эркак шифохонага ётқизилган, бироқ кейинчалик вафот этган. 

Шундан сўнг, Калифорниядаги “Black Lives Matter” ҳаракати раҳбари Тори Жонсон полиция ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилган. Ҳозирда офицерлар текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ афроамерикалик

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг