АҚШда олтин қолмади
Олам
−
28 Март 2020
24183АҚШда деярли барча олтин сотиб бўлинди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни "The Wall Street Journal" нашри хабар берди.
Америкалик сармоядорлар ва банкирлар олтин ёмбилар ва тангалар етишмовчилигига дуч келди. Айтишларича, биржаларда ушбу маҳсулот тақчиллиги кузатилмоқда.
Хабар қилинишича, олтин сотувчи дилерлар ҳамма маҳсулотни сотиб бўлган. 1856 йилдан бери олтин ёмбилар тайёрлаб келаётган Credit Suisse Group AG компанияси мижозларга олтин қуймалар ҳозирда сотувда йўқлигини маълум қилди. Британиялик банкирлар Нью-Йорк биржаларига олтин қуймаларини етказиб бериш учун ҳарбий юк самолётларини ёллашга ҳаракат қиляпти.
Уолл-стрит банкирлари ҳам ёрдам сўраб Канаданинг Қироллик зарбхоналарига мурожаат қилган. Зарбхона вакилларининг айтишича, уларда АҚШга жўнатиш учун олтин қуймаларини ишлаб чиқариш сўровлари кескин кўпайиб кетган.
Маълум қилинишича, АҚШда олтин нархи деярли 9 фоизга кўтарилиб кетган. Ҳозирда нархлар бир трой унци учун 1,6 минг долларни ташкил этяпти. Бу охирги етти йилликнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
LiveБарчаси