АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари пасаймоқда – Трамп
Олам
−
06 Июль 2020
7184АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча. 5 июль куни Қўшма Штатларда янги коронавирус билан касалланганлар орасида инфекциялар сони кўпайиб бораётганига қарамай, ўлим ҳоллари камайганини айтди.
"Хитой вируси билан касалланишнинг янги ҳолатлари оммавий тестлар туфайли ўсиб бормоқда. Ўлганлар сони камроқ, [ўлим ҳолатлари] паст ва барқарор. Сохта оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар беришлари керак. Шунингдек, янги иш ўринлари сони рекорд даражага етди”, деб ёзди Оқ уй раҳбари ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Федерал ва маҳаллий ҳокимият маълумотлари асосида ҳисоб-китобларни амалга оширадиган Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 2 888 586 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланиб, 129 947 одам вафот этган.
LiveБарчаси