АҚШда катта тўполон: Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди
Олам
−
07 Январь 2021
13215АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари кеча, 6 январь куни Вашингтонда Конгресс биносига бостириб кирди, у ерда ҳар иккала палата ҳам Трамп ютқазган сайлов натижаларини тасдиқлаши керак эди. Улар нафақат Сенат суд залига, балки алоҳида қонун чиқарувчиларнинг, шу жумладан Вакиллар Палатаси раҳбари Ненси Пелосининг офисларига ҳам кириб боришга муваффақ бўлди.
АҚШ марказий телеканалларининг хабар беришича, Конгресс биноси Трамп тарафдорлари унга бостириб кирмоқчи бўлганлиги сабабли полиция томонидан ўраб олинган. Қонун чиқарувчилар, жумладан вице-президент Майкл Пенс эвакуация қилинган.
Намойишчилар Вакиллар Палатасининг тўсиқли залига киришга уринган, улар эшикларидаги ойналарни синдирди, деб хабар беради АҚШ Миллий жамоат радиоси. Полиция ўша пайтда қуролларини чиқариб, намойишчиларга Конгресс биносидан чиқиб кетишни буюрган.
Конгресс мамлакатдаги Президент сайловлари натижалари бўйича мунозараларни тўхтатди, деб хабар берди CNN.
Телевизион компаниянинг хабар беришича, Конгрессдаги отишма натижасида бир аёл жароҳат олган ва у кейинчалик маҳаллий касалхонада вафот этган. Бундан ташқари, Капитолий биноси саҳнасидан йиқилиб тушган 24 ёшли эркак касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир, деб баҳоламоқда. Бир неча ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам яраланган. Улардан бири касалхонага ётқизилган.
Вашингтонга АҚШ Миллий гвардиясининг бўлинмалари юборилган, ФБР махсус кучлари зобитлари Конгресс биносига кирган. Бироқ, бу вақтга келиб, CNN маълумотларига кўра, тун бўйи ,бинода қолишни режалаштирган намойишчилар аллақачон Капитолийдан сиқиб чиқарилган. Расмийлар бино хавфсизлигини айтмоқда.
Вашингтонда комендантлик соати маҳаллий вақт билан 18:00 дан эълон қилинди. Метрополитен полицияси бошлиғи Роберт Cонти комендантлик соати бузувчиларни ҳибсга олишга ваъда берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Вашингтонда қўлбола портловчи мосламалар мавжудлиги ҳақида маълумотни текширмоқда.
Норозиликлар бошқа штатларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Виржиния губернатори Ральф Нортам фавқулодда ҳолат эълон қилган, шунингдек Арлингтон ва Александрия округларида комендантлик соати эълон қилинган.
Вашингтоннинг муносабати
Трамп Конгресс биноси олдидаги намойишчиларни ўзини тинч тутишга чақирди. Шунингдек, у видеомурожаат орқали ўз тарафдорларидан уйларига боришни сўраган. Шу билан бирга, у президентлик сайловидаги ғалабаси “ўғирланганини” такрорлаган.
Трампнинг мурожаати жойлаштирилган Twitter “зўравонлик хавфи туфайли” ушбу твитни ёқтириш ва репост қилишни тақиқлади.
Шунингдек, Оқ уй намойишчиларни зўравонликларга чек қўйишга ва хотиржам бўлишга чақирган.
Байден Трампни зудлик билан Вашингтондаги Капитолий қамалини тугатишни талаб қилишга чақирган. У Вашингтондаги тартибсизликларни Америка демократик тизимига таҳдид солувчи исён, деб атади.
CNN телеканали хабарига кўра, Трампнинг ёрдамчилари уни Вашингтондаги тартибсизликлар тўғрисида кучлироқ баёнот беришга ундаган, аммо у ҳозиргача рад этган.
Дунё реакцияси
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг махсус баёнотида Вашингтондаги воқеалардан ҳайратда қолганини билдирган ва сайлов натижаларини ҳурмат қилишга чақирган.
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раҳбарлари ва унинг Президенти Питер Лорд норозилик намойишлари пайтида зўравонликни қоралаб, демократик жараёнларни ҳурмат қилишга чақирган ва "бу жараённи қоралаган Конгресс аъзоларига ва бошқа сиёсий раҳбарларга миннатдорлик билдирган.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Трамп тарафдорининг ҳаракатларини уят, деб атади. Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳокимиятни топшириш тинчлик ва белгиланган тартибга мувофиқ равишда амалга оширилиши жуда муҳим.
Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Дональд Трамп ва унинг тарафдорларини АҚШдаги сайловларнинг расмий натижаларини тан олишга чақирган.
LiveБарчаси