АҚШда эркак оилавий низо сабаб 6 қариндошини отиб ташлади
Олам
−
02 Июнь 2889 2 дақиқа
Американинг Айова штати, Маскатин шаҳрида содир этилган отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Полиция маълумотларига кўра, ушбу фожиа оилавий низо фонида келиб чиққан. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Қайд этилишича, фожиа бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда содир бўлган ва дастлабки тахминларга кўра, оилавий можаро билан боғлиқ. Биринчи чақирув кеча, 1 июнь куни тахминан туш пайтида келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган фавқулодда хизмат ходимлари уйларнинг биридан ўқотар қуролдан етказилган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлган тўрт кишининг жасадини топган. Уларнинг барчаси шифокорлар етиб боргунига қадар вафот этган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, 52 ёшли Райан Уиллис Макфарланд полиция етиб боргунига қадар уйни тарк этган. Кўп ўтмай, у Миссисипи дарёси яқинидаги сўқмоқдан топилган.
Полициячилар билан суҳбат давомида эркак ўзига қарата ўқ узган. Полиция ходимлари ва тиббиёт ходимлари унга ёрдам кўрсатишга уринган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Кейинги тергов ҳаракатлари давомида яна икки нафар қурбон аниқланган. Ўқотар қуролдан жароҳат олган эркакларнинг жасадлари бошқа бир тураржой биносидан ҳамда яқин атрофда жойлашган бизнес объектидан топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси гумонланувчи қотилнинг қариндошлари бўлган. Қурбонларнинг исм-шарифлари ва ёши ҳозирча очиқланмаяпти. Маскатин полиция бошлиғи Энтони Кис содир бўлган воқеани маҳаллий ҳамжамиятни ларзага солган “ёвузлик акти” деб атаган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи илгари судланган бўлган, бироқ унинг жиноий ўтмишига оид тафсилотлар келтирилмаган. Полиция шаҳар аҳолиси учун эндиликда ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего округидаги масжидга ҳужум уюштирилганди ва оқибатда уч нафар эркак ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь