АҚШда Байден ва Обамани ўлдирмоқчи бўлган эркак ушланди
Олам
−
30 Декабрь 2021
6857АҚШ ҳукумати Айова штатида Америка Президенти Жо Байден ва собиқ Президент Барак Обамани, шунингдек Facebook (ҳозирги Meta) асосчиси Марк Цукербергни ўлдирмоқчи бўлган қуролланган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
Расмийларга кўра, Калифорниядаги супермаркет ишчиси 25 ёшли Куачуа Бриллион Хионг бугун, 30 декабрь куни ҳибсга олинди ва ҳозир қамоқда. Полиция ходимлари эркакнинг машинасидан AR-15 милтиғи, ўқ-дорилар, зирҳлар ва биринчи тиббий ёрдам қутисини топган.
Расмийларга кўра, Хионг “ҳокимиятдаги одамларни ўлдириш учун тўғридан-тўғри Оқ уйга бориш ниятида” 18 декабрь куни ўз уйини тарк этган.
Эркак терговчиларга “ўлдирмоқчи бўлган ёвуз одамларнинг” рўйхатини ўзи тузганини айтган. Рўйхатда Байден, Обама ва Цукербергдан ташқари АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучининг ҳам исми бор.
Таъкидланишича, Хионг телефонида харита иловасидан фойдаланган ва борадиган манзил сифатида Оқ уйни танлаган. Эркак терговчиларга Оқ уй ҳудуди чизмасини, шу жумладан “ҳужумга тайёргарлик пайтида аниқланган заиф жой”ни кўрсатган.
“У агар ҳибсдан озод қилинса, дарҳол Оқ уйга боришини қўшимча қилди ва у режани амалга ошириш учун қўлидан келганини қилмоқчи. Хионг Калифорнияга қайтиш нияти йўқлигини айтди”, дейилади суд ҳужжатида.
Шунингдек, расмийлар бу одамни АҚШнинг собиқ Президентига таҳдид қилганликда айблаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь