АҚШда 43 йил қамоқда ўтирган аёл оқланди
Олам
−
20 Июль
12130АҚШнинг Миссури штатида 43 йил қамоқхонада жазо ўтаган 64 ёшли аёл Сандра Ҳемме кеча, 19 июль куни судда оқланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Ҳемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил – маҳкумнинг чин дилдан иқрор бўлиши эди.
“Associated Press” хабарига кўра, штат прокурори Миссуридаги учта суд: қуйи суд, апелляция суди, кейин эса Олий суд қарорига қарамай, 43 йил аввал бегуноҳ қамоққа ташланган аёлни охиригача озод қилишни истамаган. Судья прокурорни судга ҳурматсизлик учун жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилгандан кейингина аёл учун қамоқхона эшиклари очилган.
Орадан 40 йил ўтиб, иш кўриб чиқилди ва суд Ҳемме айбсиз деган хулосага келди. Суднинг жорий йил июнь ойидаги қарорида айтилишича, руҳий касалликлар шифохонасида тинч ҳолатда бўлган гумонланувчидан олинган иқрорнома асосан терговчиларнинг саволларига бир бўғинли жавоблардан иборат.
Шу билан бирга, полиция ўз ходимларидан бирининг (у энди тирик эмас, 2015 йилда вафот этган) судда иштирок этиши мумкинлигини кўрсатадиган бошқа далилларни эътиборсиз қолдириб, уларни яширган. Бу далиллар полициячининг машинаси қотиллик содир бўлган куни кутубхоначининг уйида кўрилгани, марҳум полициячи унга кредит карта орқали пул тўламоқчи бўлгани, ўлдирилган аёлнинг сирғалари эса марҳум полиция ходимининг уйидан топилгани ҳақидаги ҳужжатлар эди.
Оқланганидан кейин давлат айбловчиси Ҳеммени озод этишдан яна бош тортди, назоратчини чақириб, шахсан унга суд қарорини бажаришни тақиқлаган. Прокурор охиригача АҚШ аёллар қамоқхоналари тарихидаги энг узоқ адолатсиз ҳукмга қарши чиқишга ҳаракат қилган ва Ҳеммени, агар қотиллик учун бўлмаса, ҳеч бўлмаганда қамоқхонада содир этган жиноятлари учун панжара ортида қолдиришни талаб қилган.
“Айбсиз одамни ҳукм қилиш жуда осон бўлиб чиқди, лекин уни озод қилиш анча қийинроқ эди”, деган аёлнинг адвокати Шон О’Брайен.
Нашрнинг ёзишича, қамоқдан чиққан аёл Чилликоти шаҳрида синглиси, қизи ва набираси билан кўришган ва журналистлар билан гаплашишдан бош тортиб, оғир аҳволда ётган, касал отасини кўргани кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Оклахома штати суди қотилликда айбланган 71 ёшли Глинн Симмонсни 48 йил қамоқда ўтирганидан сўнг оқлагани хабар қилинганди. Ушбу муддат Қўшма Штатлардаги энг узун асоссиз қамоқ жазоси деб топилганди.
LiveБарчаси