АҚШда ҳаддан ташқари иссиқ сабаб кўприклар қулаши мумкин

Олам

image

АҚШдаги кўприклар ҳаддан ташқари иссиқлик ва сув тошқини туфайли қулаш арафасида. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.

Профессор Пол Чиновскийга кўра, ҳароратнинг бу даражада кескин ўзгариши кўприк конструкцияларининг доимий равишда кенгайиши ва қисқаришига олиб келади. Ушбу ҳолат уларнинг мустаҳкамлигига, одамлар ва юкларнинг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солади.

“Шундай иссиқ бўладики, бетон ва пўлатни ушлаб турадиган элементлар эриб кетади. Оқибатда кўприклар ўйинчоқ конструкциялар каби парчаланиши мумкин”, дейди профессор.

Нашрга кўра, инфратузилманинг ёмонлашуви аллақачон логистика ва товарлар нархига таъсир кўрсатмоқда. Агар АҚШ расмийлари барча эскирган кўприкларни таъмирлаш учун ёпишни бошласа, юк машиналари йўналиши тез-тез ўзгариб туради. Оқибатда ҳар маршрутга 15 дан 100 милягача масофа қўшилади ва сафар муддати соатига тахминан 91 долларга тушади. Бу ҳолат товарлар нархининг кўтарилишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ глобал исиш зайтун мойи, қаҳва ва какао каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кескин камайишига ва уларнинг нархи ошишига сабаб бўлаётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг