АҚШ Жануби-Шарқий Осиёдаги мавжуд хавфсизлик архитектурасини бузишга уринмоқда – Шойгу
Олам
−
24 Август 2022
7056Америка Қўшма Штатлари Жануби-Шарқий Осиёдаги мавжуд хавфсизлик архитектурасини ўзининг глобал гегемонлигини таъминлаш учун бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бугун, 24 август куни Тошкентда ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари йиғилишида гапирди.
“Ташкилотимизнинг жанубий қаноти – Жануби-Шарқий Осиёга келсак, бу ерда ҳам мураккаб давлатлараро қарама-қаршиликлар мажмуаси мавжуд, воқеалар ривожини олдиндан айтиш қийин бўлган сценарий билан кескинлик ўчоқлари шаклланмоқда. Глобал гегемонликни таъминлаш учун Вашингтон минтақавий хавфсизлик архитектурасини бўлишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Шойгу.
Шу мақсадда QUAD (Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Япония ўртасида Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалалари бўйича стратегик мулоқот – таҳр.) ва AUKUS (Австралия, Буюк Британия ва АҚШ томонидан тузилган уч томонлама мудофаа иттифоқи – таҳр) каби ҳарбий-сиёсий блоклар яратилаётганини таъкидлади.
“Минтақа давлатлари НАТО билан ҳамкорликка киришмоқда. Европага ўхшаб, Хитойни жиловлаш учун фронт тузилмоқда. Тайвань муаммоси атайлаб кескинлашмоқда, Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизларида ҳудудий низолар авж олмоқда”, дейди Шойгу.
Унинг сўзларига кўра, бу минтақада хавфсизликни фақат АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси – таҳр.) ва бошқа кўп томонлама ҳамкорлик механизмлари марказий ролига эга бўлган барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин.
LiveБарчаси