АҚШ Зангазур йўлагини 100 йилга ижарага олмоқчи

Олам

image

Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, Қўшма Штатлар ушбу йўналишни бошқариб беришга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Баррак журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Зангазур йўлагини 100 йилга ижарага олишга тайёр.

“Улар (Арманистон ва Озарбайжон) атиги 32 километр йўл устида тортишишяпти. Бу ҳазил эмас. Бу аллақачон ўн йилдирки давом этмоқда – 32 километр йўл ва мана, АҚШ кириб келади ва айтади: “Яхшиси, буни бизга беринглар. 32 километр йўлни 100 йилга бизга ижарага беринглар ва сизлар уни ўзаро бўлишиб оласизлар”, дейди элчи.

“Middle East Eye” нашрининг ёзишича, ушбу лойиҳа юзасидан кафолатловчи сифатида Американинг хусусий компанияси чиқиши мумкин.

Манбага кўра, ташаббус Туркиядан чиққан, АҚШ эса бу таклифга рози бўлган. Бироқ Арманистон йўлнинг Нахичевондан ўтувчи қисмида ҳам айнан шу компания ишлашини талаб қилган. Озарбайжон эса буни қабул қилиб бўлмайдиган аралашув деб баҳолаган. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз мамлакатининг Зангазур йўлагига қизиқишини тасдиқлаган. Унга кўра, лойиҳа стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, унинг очилиши бутун минтақа учун янги имкониятлар яратади.

Арманистон эса “Тинчлик чорраҳаси” деб номланган бошқа бир лойиҳани илгари сурмоқда. “Middle East Eye”нинг қайд этишича, Арманистон расмийлари “Зангазур йўлаги” атамасидан фойдаланишдан бош тортмоқда, чунки бу атама Сюник вилоятининг суверенитетига тажовуз деб баҳоланмоқда. Баку эса йўлак тўлиқ Арманистон назоратига ўтмаслиги кераклигини таъкидламоқда, чунки Ереван ушбу йўлакдан узлуксиз фойдаланиш кафолатини бера олмайди, деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, Зангазур йўлаги – бу Арманистоннинг Сюник вилояти орқали Озарбайжоннинг ғарбий ҳудудлари ва унинг эксклави – Нахичевон Автоном Республикаси ўртасидаги логистик йўналишни яратиш лойиҳаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон Зангазур йўлаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг