АҚШ яна Хитойга ёқмайдиган ҳаракатга тайёрланмоқда

Олам

image

Оқ уй маъмурияти Тайвань учун 500 миллион долларлик қурол-яроғ пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Айтилишича, Президент Байденнинг кўрсатмаси билан АҚШ захираларида аллақачон мавжуд бўлган қурол ёки ёрдамчи ускуналар ажратилади. Ўтаг йилнинг декабрь ойида қабул қилинган мудофаа бюджети АҚШ Президентига Тайванга 1 миллиард долларгача ҳарбий ёрдамни мавжуд захиралар ҳисобидан тезлаштирилган тарзда етказишга имкон беради.

Хитой ўз ҳудуди деб даъво қилаётган орол давлатга айнан қандай қуроллар юборилиши ҳозирча очиқланмаган. 
Тайвань ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шароитида Хитой сўнгги ойларда мунтазам равишда Тайвань яқинида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказган. 2022 йил сентябрида эса Жо Байден АҚШ армияси Тайванни Хитой ҳужумидан ҳимоя қилишда иштирок этишига ваъда берган. Америка разведкаси эса Хитой оролни назорат қилиш учун ҳарбий сценарий тайёрламоқда, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида АҚШ Давлат департаменти Тайванга 619 миллион долларлик F-16 русумли қирувчи самолёт ва бошқа тизимларни сотишга рухсат берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг